Главная » 2017 » Декабрь » 10

“Евровидение – 2017” танлови ғолибининг юрагини алмаштиришди


  • Ies_92uz
  • 10 Дек 2017(13:03)
  • 230
  • 0

 

Европа қитъасида анъанавий равишда “Евровидение”, деб номланган мусиқали танлов ўтказиб келинади. Ушбу танлов жорий йилда Украинада ўтказилган ва Португалиялик Сальвадор Собрал ғолиб бўлган эди. Кеча, шифокорлар бу қўшиқчининг юрагини алмаштиришди.

 

Европа қитъасида анъанавий равишда “Евровидение”, деб номланган мусиқали танлов ўтказиб келинади. Ушбу танлов жорий йилда Украинада ўтказилган ва Португалиялик Сальвадор Собрал ғолиб бўлган эди.
 
Кеча, Португалиялик шифокорлар бу қўшиқчининг юрагини алмаштиришди, деб хабар бермоқда interfax.ru ахборот агентлиги. Лиссабон шаҳрида жойлашган клиника шифокорларининг айтишича, “У бўлиб ўтадиган амалиётнинг қийинлигини ҳам чуқур англаган ҳолда, жарроҳлик амалиётига жуда яхши тайёрланган”. Ҳозирда у ўзини яхши ҳис қилмоқда.
 
Шифокорларнинг билдиришича, Сальвадор Собралга соғлигини тўлиқ тиклаш учун анча вақт талаб қилинади, шу билан бирга, энди унинг тўлақонли ҳаёт кечириш учун имконият пайдо бор.
 
27 ёшли қўшиқчига туғма юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунинг учун у, “Евровидение-2017” танловида қатнашиши керак бўлган репетицияларда тўлиқ иштирок этмаган, ташкилотчилар ҳам унинг, Киев шаҳрида бўлиб ўтган асосий репетицияда қатнашишига рухсат беришганди. Танлов натижасига кўра, Сальвадор Собрал “икки киши учун сева оладиган” юрак ҳақида куйлаб, танлов тарихидаги рекорд, 758 балл билан биринчи ўринни олган. 

Всего комментариев: 0
avatar