Главная » 2016 » Январь » 15

Фарғона вилояти ФВБнинг янги ўқув маркази фойдаланишга топширилди


  • Admin
  • 16 Янв 2016(01:37)
  • 161
  • 0

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази янги биносининг тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Ўқув марказида кутубхона, бир неча ўқув аудиториялари, меҳмонхона мавжуд бўлиб, фуқаро муҳофазасига оид ўқув машғулотларини ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Қолаверса, марказ замонавий компютер технологиялари, қўлланмалар ва адабиётлар билан таъминланган.

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ўқув маркази ҳодимларига янги «Дамас» автомобили топширилди, деб хабар қилади ФВВ ахборот хизмати.

manba:kun.uz

Теги: Фарғона вилояти ФВБнинг янги ўқув м

Всего комментариев: 0
avatar