Главная » 2015 » Декабрь » 28

Фарғоналик қиз келинойисини болта билан чопиб ўлдирди


  • News
  • 28 Дек 2015(03:00)
  • 686
  • 1
Фарғона суди келинойисини чопиб ўлдирган қизнинг ишини кўриб чиқди. Терговчилар томонидан аниқлаштирилган воқеа тафсилотлари “Ҳуқуқ” газетасида келтирилди.

Айтилишича, Холхўжа Соибов исмли эркакнинг ўғиллари Холматжон ва Раҳматжон Россияга ишлагани кетишган. Холматжоннинг рафиқаси Салима Умарова қайнота ва қайнонаси билан уйда қолган. Аммо бир неча ойлардан сўнг қайин синглиси Насиба билан келишмай қолган. Улар деярли ҳар куни жанжаллаша бошлаган.
Бир куни Насиба 4 ёшли жиянини ургани туфайли навбатдаги жанжал келиб чиққан. Шу воқеадан сўнг келинойисидан ўч олишга қарор қилган Насиба ота-онаси бошқа иш билан банд бўлишини пойлаб туриб, қўлига болта олган ҳамда Салима ўғли билан ухлаб ётган хонага кириб келган.

Қиз келинойисининг дастлаб кўкрагига, сўнг бўйнига ва юзига зарба берган. Чўчиб уйғониб кетган 4 ёшли болакай ташқарига қочиб кетган. Насиба болта билан унинг кетидан қувиб, ета олмаган.
Шовқинни эшитиб кўчага чиққан Холхўжа Соибов бўлиб ўтган ишларни кўриб даҳшатга тушган. Насиба болтани ташлаб, қўшни уйга қочиб кетган; қўшни аёл унинг юзига сув сепиб тинчлантирган. Насиба ўша кеч ҳовли ёнидаги макказорда тонг оттирган. Келаси куни саҳар соат бешларда уни ушлаб, туман ИИБга олиб кетишган.
Суд қариндошининг умрига зомин бўлган Насиба Соибовани узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилди.

Теги: Фарғоналик қиз келинойисини болта б

Всего комментариев: 1
avatar
1 Dilmurod7575 • 13:33, 28 Дек 2015
vuxti yomon bobtiku xudo saqlasin bunaqa falokatdan ozi bunaqalani qamaw kere
avatar