Главная » 2015 » Декабрь » 29

Фаррух Зокиров: “Ялла” гуруҳи Гиннесс рекордлар китобига кириши мумкин эди


  • News
  • 29 Дек 2015(22:18)
  • 346
  • 0
Ўзбекистонлик таниқли хонанда, “Ялла” гуруҳи яккахони Фаррух Зокиров Sputnik агентлигига берган интервьюсида ўз гуруҳининг муваффақиятлари ҳақида гапириб берди. Авваламбор, у 2015 йилда жамоа 45 йиллигини нишонлаганини эслатиб ўтди.
“Ансамблимизнинг юбилей йили якунига етмоқда, - таъкидлади у.

– Бошида биз ҳазиллашардик, Гиннесс рекордлар китобига талабнома юборсакмикан, деб. Кейинчалик эса жаҳон мусиқа маданиятини ўрганиб, шунга амин бўлдикки, дарҳақиқат, бу қадар узоқ муддат фаолият юритган бошқа бирор муқобил коллектив йўқ экан.

Айрим гуруҳлар тарқалган, сўнг яна тўпланган. Биз ҳатто машҳур “Песняр”лардан ҳам ўтиб кетдик”.“Мен ахир вазирликда ишладим, маданият вазирига ўринбосар, кейин вазир бўлдим, лекин меҳнат дафтарчам “Ялла”да қолаверди”, - сўзида давом этди устоз санъаткор.Шунингдек, Фаррух Зокиров 2016 йилда яна бир юбилей кутилаётганини – 70 ёшга тўлишини маълум қилди.

“Менинг ҳолатим жуда камёб, - таъкидлади у. – Мен етти давлатда халқ артистиман... 1987 йилда Ўзбекистонда шундай унвон олдим. 1994 йилда Қозоғистон халқ артистига айландим. Сўнг Ақаев йилларида Қирғизистонда олдим. Дарҳақиқат, бу борадаги фармон Янги йил арафасида чиққан эди.

Уларнинг кетидан Қорақалпоғистон, Тожикистон, Татаристон ва ниҳоят Ингушетияда шундай бўлди. Албатта, бу фахрли ва айни пайтда масъулиятли ҳамдир. Ҳар бир мамлакатнинг ўз мусиқий маданияти бор. Халқ артисти унвонининг берилиши эса менинг халқим ва президентимга кўрсатилган ҳурмат белгисидир”.

Теги: Фаррух Зокиров: “Ялла” гуруҳи Гинне

Всего комментариев: 0
avatar