Главная » 2017 » Август » 18

Фаррух Зокиров “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” раиси этиб тайинланди


  • Ies_92uz
  • 18 Авг 2017(16:08)
  • 343
  • 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 3 август куни ижодкор зиёлилар билан ўтказган учрашувида эстрада санъати ҳақида алоҳида фикр юритиб, бугунги давр хонандаларини қаттиқ танқид остига олган эди. Президент ўз маърузасида санъаткорларнинг унвон билан тақдирланиш масаласи ҳақида сўз очиб, унвоннинг масъулиятини ҳам эслатиб ўтди ва “Ўзбекистон халқ артистлари клуби”ни ташкил этиш таклифини берди.
 
Бугун, 17 август куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида клуб фаолиятини ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Ғуломжон Ёқубов, Маҳмуд Номозов, Рамиз Усмонов, Мардон Мавлонов, Самандар Алимов, Гулсанам Мамазоитова,  Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, шоира Фарида Афрўз иштирок этдилар. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев олиб борди.
 
Учрашувда Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” раиси сифатида эълон қилинди. Эндиликда мазкур клубнинг ҳар бир вилоятда вакиллари бўлади ва улар ҳар икки ойда учрашиб, эстрада санъатидаги муаммоларни муҳокама этадилар.
 
Тадбирда иштирок этган “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқ ушбу клуб йиғилишлари, ундаги муҳокамалар телевидениеда алоҳида кўрсатув сифатида намойиш этилишини таклиф этди. 

Всего комментариев: 0
avatar