Главная » 2017 » Июль » 6

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон терма жамоаси пастга қулашда давом этади


  • Ies_92uz
  • 06 Июл 2017(15:37)
  • 381
  • 0

Рейтингни 1609 очко билан Конфедерациялар кубоги-2017 чемпиони Германия терма жамоаси бошқариб турибди.

 

Ҳар ойнинг аввалида футбол бўйича миллий терма жамоаларнинг янги рейтинги эълон қилинади. Бугун, 6 июль куни ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини омма эътиборига ҳавола этди.
 
Унга кўра, ўтган ой ўртоқлик учрашувида Таиландни (2:0) енгган, сўнгра эса ЖЧ-2018 саралаши доирасида Эронга мағлуб бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг аввалги (62) ўрнидан уч поғона пастлаб, 65-ўринга тушиб кетди.
 
Рейтингни 1609 очко билан Конфедерациялар кубоги-2017 чемпиони Германия терма жамоаси бошқариб турибди. Кучли учликни эса Бразилия (1603) ва Аргентина (1413) термалари якунлаб беришган. Осиё қитъасида Эрон (23-ўрин) терма жамоаси ҳамон пешқадамлик қилмоқда.

Всего комментариев: 0
avatar