Главная » 2017 » Декабрь » 22

ФИФА ўз сўзида тура олмади: допинг билан қўлга тушган футболчи кечирилди


  • Ies_92uz
  • 22 Дек 2017(10:51)
  • 213
  • 0

Перу терма жамоаси сардори Хосе Паоло Герреро бир йил муддатга футболдан четлатилганди.

 

Аввалроқ, ФИФА Перу терма жамоаси ва “Фламенго” клуби ҳужумчиси Хосе Паоло Герреронинг қонида тақиқланган кокаин моддаси топилгани учун, терма жамоа ва клуб футболчиси сифатида бир йил муддатга четлаштиргани ҳақида хабар бергандик.
 
Аммо, ФИФАнинг апелляция қўмитаси бугун, 21 декабрь куни кокаин истеъмол қилган, Перу терма жамоаси сардори борасидаги мурожаатни кўриб чиқди.
 
Шундан сўнг, Халқаро футбол ташкилоти 33 ёшли ҳужумчининг дисквалификациясини 6 ойгача қисқартирди.
 
Мазкур муддат шу йилнинг 3 ноябрь кунидан бошланди.
 
Энди футболчи Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, Герреронинг қонидан метаболит кокаин – бензоилэкгонин (кокаиннинг қайта ишлаб чиқилишидан пайдо бўладиган маҳсулот) 5 октябрь кунида Аргентинага қарши учрашувидан кейин, олинган текширув натижаларида топилган эди.

Всего комментариев: 0
avatar