Главная » 2014 » Декабрь » 28

Филипп Киркоров Тошкентдаги концертида ўзбекча гапирди


  • Akhmad
  • 28 Дек 2014(23:30)
  • 675
  • 0

2014 йил 20 ноябрь куни россиялик таниқли хонанда Филипп Киркоров Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида ўзининг мураккаб тайёрланган шоу кўринишидаги концерт дастурини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Kultura.uz»га асосланган daryo.uz.
Хабарда айтилишича, мураккаб махсус эффектларга бой бўлган концерт тақдимоти Киркоровнинг «ДруGoy» деб номланган тўртинчи альбоми чиқарилишига бағишланган. Ушбу альбом ретро, этно-поп, замонавийлик ва видео-концерт сингари тўртта тенг қисмга бўлингани айтилган.
Қайд этилишича, дастлабки қўшиқларни ижро этиб бўлгач Киркоров ўзбек тилида гапирган ва томошабинлар бунга олқишлар билан жавоб қайтарган. Машҳур қўшиқларни томошабинлар хонанда билан қўшилиб куйлагани ҳам таъкидланган.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar