Главная » 2016 » Март » 1

Филиппинда “арвоҳ-яхта”дан саёҳатчининг мўмиёланган жасади топилди


  • voydodaxek
  • 01 Мар 2016(15:14)
  • 424
  • 0

Бу жасад 59 ёшли сайёҳ Манфред Фриц Байоратники экани маълум бўлди.

 

Филиппинлик балиқчилар Баробо шаҳрининг Суригао провинциясида денгиз бўйидаги “Sayo” яхтаси ичидан саёҳатчининг мўмиёланган жасадини топиб олишди, дея хабар беради “Vistanews.ru” нашри.

Яхта бортига кирган балиқчилар каюталарнинг бирида вафот этган сайёҳнинг мўмиёсига дуч келишган.

Бу жасад 59 ёшли сайёҳ Манфред Фриц Байоратники экани маълум бўлди. Унинг шахси яхтадан топилган ҳужжатлар ва суратларга кўра аниқланди. Мўмиёнинг қўллари телефоннинг ёнида турганча қотиб қолган. Тахминларга кўра, у ўлими олдидан ҳалокат ҳақида хабар ёки сигнал бермоқчи бўлган.

Ҳозирча полиция Байоратнинг нима сабабдан вафот этганини аниқлай олмади. Бироқ жасаднинг бу қадар яхши сақлангани ва мўмиёга айланиб қолганига қуруқ шамол, иссиқ ва шўр ҳаво ҳарорати сабаб бўлгани айтилмоқда.
Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar