Главная » 2015 » Июль » 22

Ford тарихдаги энг серҳашам F-150 пикапини яратди


  • News
  • 22 Июл 2015(09:42)
  • 872
  • 0
Ford компанияси Limited номини олган F-150 пикапининг янги версиясини намойиш қилди. Компания вакиллари бу пикап улар ишлаб чиқарган тарихдаги энг серҳашам пикап бўлганини таъкидлашмоқда.

Янги модель ўзига хос радиатор панжараси ва капотнинг чеккасида “Limited” ёзуви, олд ва орқа бамперларда хромланган қўшимча деталлар ҳамда 22 дюймли алюмин ғилдирак дисклари билан жиҳозланди.

Бундан ташқари, пикап панорамали том, асосий ёруғликнинг светодиодли фаралари ва тутун чиқариш тизимининг хромланган патрубкалари билан таъминланди. Машинани кузовнинг тўрт хил рангдаги: Blue Jeans, Magnetic, Shadow Black ва White Platinum Metallic кўринишида харид қилиш мумкин.

Манба: Kun.uz
Всего комментариев: 0
avatar