Главная » 2017 » Декабрь » 25

Фото: “Барселона” футболчилари ғалабадан сўнг Роналдунинг устидан кулишди


  • Ies_92uz
  • 25 Дек 2017(09:56)
  • 762
  • 0

Учинчи гол муаллифи Алейш Видаль Роналду услубида ғалабани нишонлади.

 

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Барселона” кеча, 23 декабрь куни “Сантьяго Бернабеу” стадионида “Реал” устидан йирик 0:3 ҳисобида ғалабага эришди.
 
Каталония клуби мухлислари эса учинчи гол муаллифи Алейш Видальнинг ғалабадан сўнг кийиниш хонасидаги ҳолатини баҳолашди.
 
Гап шундаки, ўйиндан сўнг каталонияликлар ғалабани кийим алмаштириш хонасида нишонлашди ва жамоавий суръатларни ижтимоий тармоқларга жойлашди.
 
Қизиғи шундаки, суръатда Алейш Видаль ўзини худди Криштиану Роналдунинг туриш услубига ўхшатди.
 
Бу жиҳат эса ижтимоий тармоқдаги мухлислар томонидан турли ҳил мақтовларга сазовор бўлди.
 
Кўриб ўзингиз баҳо беринг.
 
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал “Барселона” етакчиси айнан Видалнинг учинчи голига бутсасиз пас бергани ҳақида хабар бергандик.
 




Всего комментариев: 0
avatar