Главная » 2017 » Декабрь » 21

Фото: Дунёнинг энг бой футболчилари рўйхатида Месси ва Роналду нечинчи ўринни эгаллади?


  • Ies_92uz
  • 21 Дек 2017(17:46)
  • 354
  • 0

Эътиборингизга ҳозирда дунёнинг энг бой футболчилари рейтингини тақдим этамиз.

 

Аввалроқ, дунёнинг энг тез югурадиган 10 та футболчиларини рўйхатини тақдим этгандик. Эндиликда эътиборингизга дунёнинг энг бой 13 футболчиси рўйхатини тақдим этишга қарор қилдик.
 
Умуман олганда, дунёнинг энг кучли чемпионати ҳисобланмиш Англия Премьер-Лигаси жамоалари миллиард фунтдан ошиқроқ маблағни футболчилар билан шартнома имзолаш учун сарфлашади.
 
Аммо кутилмаганда жорий мавсум Франциянинг “ПСЖ” клуби Неймар учун рекорд – 222 млн евродан воз кечиб юборди.
 
Телетрансляциялар ҳам клубларга катта фойда келтиради. Бироқ ҳозир сизларга айни дамда дунёнинг энг бой футболчилари рейтингини тақдим этамиз.
 
13. Луис Суарес, “Барселона”— шахсий капитали 31 млн фунт (40 млн доллар).



“Барселона”да Суарес йилига 13,4 млн фунт маош олади. Ундан ташқари Adidas ва Pepsi томонидан ҳам катта киримлар бор.
 
12. Сеск Фабрегас, “Челси” — шахсий капитали 35 млн фунт (45 млн доллар).



“Челси” футболчисининг йиллик маоши 8,1 млн фунтга тенг. Фабрегас Puma бренди билан ҳамкорлик қилади.
 
11. Давид Силва, “Манчестер Сити” — шахсий капитали 36 млн фунт (46 млн доллар).



Клуб Сильвага бир йиллик хизмати учун 10,4 млн фунт тўламоқда. Шунингдек, 5 млн фунт “Adidas” компанияси томонидан келиб турибди.
 
10. Жон Терри, “Астон Вилла” — шахсий капитали 39 млн фунт (50 млн доллар).



Хабарингиз бор, “Челси” жамоасининг собиқ сардори ўтган ёзда клубни тарк этди ва “Астон Вилла” аъзосига айланди. Терри “Вилла”да йилига 4 млн фунт маош олмоқда.
 
9. Серхио Агуэро, “Манчестер Сити” — шахсий капитали 40 млн фунт (51 млн доллар).



“Шаҳарликлар”нинг асосий тўпурари клубда 10,4 миллион фунт маош олади. Шунингдек, Puma ва Pepsi томонидан 15 млн фунт ҳам тақдим этилади.
 
8. Яя Туре, “Манчестер Сити” — шахсий капитали 43 млн фунт (55 млн доллар).



Туре ўтган мавсумда жамоа таркибида камроқ ўйин амалиётига эга бўлди.
 
Бироқ “шаҳарликлар” раҳбарияти шундай бўлсада футболчининг йиллик хизматлари учун 10,4 млн фунтлик маошни тўлаб берди.
 
7. Неймар, “ПСЖ” — шахсий капитали 49 млн фунт (63 млн доллар).



Неймарнинг “Барселона”дан “ПСЖ”га ўтиши рекорд сумма – 222 млн еврони ташкил этди.
 
Футболчининг ўзи эса, йилига 26 млн евро маош олмоқда.
 
Шунингдек, Неймар “Nike”, “Panasonic”, “Gilette”, “Claro” ва “Red Bull” каби компанияларнинг рекламаларидаги иштироки эвазига катта фойда кўради.
 
6. Гарет Бейл, “Реал”— шахсий капитали 56 млн фунт (72 млн доллар).



Йилнинг катта қисмини жароҳатлар билан ўтказадиган уэльслик футболчи учун “қироллик клуби” йилига 18,2 миллион фунт маош тўлайди.
 
Шунингдек, Бэйл билан Adidas, Electronic Arts, Sony ва Footlocker каби брендлар ҳамкорликни йўлга қўйган.
 
5. Эден Азар, “Челси” — шахсий капитали 77 млн фунт (100 млн доллар).



Азар клубида йилига 12,4 миллион фунт маблағ ишлаб олади.
 
Яна “Nike”, “Topps” ва “Lotus Bakeries” каби компанияларнинг рекламасида ҳам суратга тушиб, катта фойда кўради.
 
4. Уэйн Руни, “Эвертон” — шахсий капитали 93 млн фунт (120 млн фунт).



Ёзда Руни “МЮ”дан ўзининг собиқ жамоаси “Эвертон” таркибига кўчиб ўтди. “Шрек”нинг Мерсисайддаги маоши йилига 7,8 миллион фунт этиб белгиланди.
 
3. Златан Ибрагимович, “Манчестер Юнайтед” — шахсий капитали 110 млн фунт (141 млн доллар).


 
Европаликлар Златан Ибрагимович номининг ўзини йирик бренд, дея ҳисоблашади.
 
Златаннинг “МЮ”даги 10-рақамли либослари дўконларда тезда сотилиб кетди.
 
Ибра “Nike” билан катта маблағли шартнома имзолаган. Шартнома эвазига эса йилига анча фойда кўради.
 
2. Лионель Месси, “Барселона”— шахсий капитали 230 млн фунт (295 млн доллар).


Месси олдинроқ жамоаси билан шартнома имзолади. Унга кўра, аргентиналик футболчи клубдан ҳафтасига 500,000 фунт маош олади. Бу эса йилига 26 млн фунт дегани.
 
Месси билан “Adidas”, “Pepsi”, “Gillette” ва “Turkish Airlines” каби компаниялар шартнома имзолаган бўлиб, улардан йилига умумий 21 млн евро ишлаб олинади.
 
1. Криштиану Роналду, “Реал” — шахсий капитали 250 млн фунт (321.5 млн доллар).



“Олтин тўп”нинг амалдаги эгаси Криштиану Роналду ҳозирда Мессидан камроқ маош олади – йилига 19 млн фунт.
 
Бироқ португалияликда бошқа томондан фойда келтирадиган манбалар кўпроқ.
 
Жумладан, “Nike”, “Tag Heuer” ва “Armani” каби компаниялар Роналдуни молиявий томондан қўллаб-қувватлайди. Ундан ташқари, Роналдунинг “CR7” бренди ҳам анча машҳур.

Всего комментариев: 0
avatar