Главная » 2017 » Июнь » 9

Фото: Лионель Месси меҳмонхона сотиб олди


  • Ies_92uz
  • 09 Июн 2017(14:14)
  • 562
  • 0

Аргентиналик футболчи аввалроқ Хитойда шахсий истироҳат боғи очишни ҳам режалаштирганди.

 

Кеча, 8 июнь куни Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испаниянинг Ситжес муниципалитетида 4 юлдузли меҳмонхона сотиб олди.
 Маълум бўлишича, футболчига тегишли бўлган компания меҳмонхона собиқ эгасига 30 миллион евро ўтказиб берган. Меҳмонхонада бир кеча-кундуз тунаб қолиш учун меҳмонлар 250-300 евро тўлашларига тўғри келади. Меҳмонхона биноси 2013 йилда қурилган бўлиб, 77 хонадан иборат.
 Шунингдек, аргентиналик футболчи аввалроқ Хитойда шахсий истироҳат боғи очишни ҳам режалаштирганди. Маълум бўлишича, Месси боғида 20 аттракцион ўрнатилиб, 2019 йил қуриб битирилиши режалаштирилган.

Всего комментариев: 0
avatar