Главная » 2016 » Январь » 16

Fox телеканали "Қамоқдан қочиш" фильмининг янги мавсуми суратга олиниши ҳақида маълум қилди


  • Admin
  • 16 Янв 2016(18:56)
  • 437
  • 0

"Қамоқдан қочиш" сериалининг бешинчи мавсумини суратга олиш ишлари бошланади. Ижодкорла 2009 йилда бу фильм устидаги ишларни тўхтатишганди. Лекин фильмга бўлган катта қизиқиш ва талаб сақлаб қолингани Fox киностудиясини фильмнинг янги мавсумини суратга олиш ишларини бошлашга ундамоқда.

"Қамоқдан қочиш" фильмининг янги мавсуми 9 қисмдан иборат бўлиши ва бир неча давлатлар ҳудуди бўйлаб суратга олиниши мўлжалланган. Аввалги қисмларда асосий қаҳрамонлардан бирининг ўлими юз берганига қарамасдан, уни ҳаётга қайтариш ваъда қилинган.

Хабарда айтилишича, бош рол ижрочилари ҳам, сценарий муаллифи ҳамда лойиҳанинг бошқа ижодкорлари ҳам фильмнинг аввалги мавсумларида ишлаган шахслар бўлишади.

Бундан ташқари, Fox студияси "24 соат" сериалининг навбатдаги қисмларини намойиш этишни ваъда қилган.

manba:kun.uz

Всего комментариев: 0
avatar