Главная » 2016 » Январь » 14

Франция бир йил ичида 16 миллиард евролик қурол сотиб рекорд ўрнатди


  • Admin
  • 14 Янв 2016(18:29)
  • 314
  • 0

Франциянинг қурол-яроғ савдосидан топган даромади 2015 йилда 16 миллиард еврога етиб, француз мудофаа саноати учун рекорд ўрнатди. Бу ҳақда ТАСС мамлакат ҳарбий маҳкамаси раҳбари Жан-Ив Ле Дрианга таяниб хабар бермоқда.

“Бу ўтган йилга қараганда икки баробар кўп демакдир. Шундай қилиб биз янги рекордни ўрнатдик ва мен француз ишлаб чиқарувчиларидан фахрланаман”, - деди у.

Мамлакат президенти Франсуа Олланднинг январь ойи охирида Нью-Делига қиладиган ташрифида Ҳиндистон ҲҲК учун Rafale француз қирувчиларининг йирик партиясини етказиб бериш бўйича шартнома тузиши мумкинлиги ҳақида изоҳ берар экан, Ле Дриан ушбу келишув амалга ошишига умид билдирди, бироқ бу ҳақда гапиришга ҳали эрта эканини айтиб ўтди.

manba: kun.uz

Теги: Франция бир йил ичида 16 миллиард е

Всего комментариев: 0
avatar