Главная » 2016 » Февраль » 6

GALAXY S7 СМАРТФОНИНИНГ СУРАТЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ


  • voydodaxek
  • 06 Фев 2016(13:10)
  • 1007
  • 0

Ўтган ҳафтанинг энг асосий “хайтек” янгилиги бу блоггер Эван Бласс томонидан Galaxy S7 смартфонининг суратлари эълон қилиниши бўлди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда. 

Эван Бласс ҳозирда Venture Beat нашри билан ҳамкорлик қилади. Айнан мазкур нашрда Samsung компаниясининг навбатдаги икки янги маҳсулотининг суратлари эълон қилинган. Улардан бири анъанавий ўлчамдаги смартфон, иккинчиси эса экрани чети бироз айланасимон кўринишда. 21 февраль куни тақдим этилиши режалаштирилаётган смартфонлар Galaxy S7 ва Galaxy S7 edge+ номини олиши мумкин.
Асосий янгилик: қурилманинг янги дизайнида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Дисплейнинг пастки ва тепа қисми ҳошияси бироз кичраяди,шакл аввалгига қараганда кўпроқ айланасимон.
Samsung ҳам ўз рақиби Apple тутган йўлдан бормоқда. Маълумки, бу компания ҳам смартфонлари дизайнини йилига икки марта ўзгартиради,ҳар икки йилда эса ўз  маҳсулотларини мукаммаллаштиради.
Суратларда гаджетнинг орқа томони кўринмаган. Балки, орқа томонида сезиларли ўзгаришлар кузатилар. Айтишларича, ҳеч бўлмаганда битта 16 мегапикселли камера ўтмишда қолади. Унинг ўрнига эса 12 мегапикселли, аммо Samsung`нинг аввалги авлодлари камераларидан ҳам тез ишлайдиган камера билан таъминланади.
Расмда SIM-карта учун мўлжалланган жой ҳам кўринмаган. Тахмин қилинишича, microSD хотираси ичида жойлаштириш имкони кўриб чиқилаётгани ҳисобига мазкур жой ҳам каттароқ бўлиши кутилмоқда. Шунигдек, Samsung Galaxy S7  сувдан яхши ҳимояланган ва каттароқ ҳажмдаги қувватга эга бўлиши кутилмоқда.

Всего комментариев: 0
avatar