Главная » 2016 » Январь » 17

Германиянинг йирик пиво бренди ака-ука Кличколар билан ҳамкорликни давом эттирмаслигини маълум қилди


  • Admin
  • 17 Янв 2016(20:46)
  • 327
  • 0

Германиянинг энг йирик пиво брендларидан бири Warsteiner украиналик боксчилар ака-ука Виталий ва Владимир Кличколар билан 4 йиллик ҳамкорликдан кейин эндиликда уларнинг хизматларига эҳтиёж сезмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга компания раҳбари Катарина Крамер маълум қилди.

“Ака-ука Кличколарнинг хизматлари биз учун энди долзарб эмас”, деб айтди Крамер, бироқ бунга нима сабаб бўлганини келтириб ўтмади.

Warsteiner’нинг янги юзи Англиянинг “Ливерпуль” футбол клуби бош мураббийи Юрген Клопп бўлади, компания у билан 4 йиллик шартнома имзолади.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar