Главная » 2016 » Июль » 2

Голливуднинг энг кассабоп актрисаси аниқланди


  • Admin
  • 02 Июл 2016(14:13)
  • 869
  • 0

Энг кассабоп актёр рўйхатида биринчи ўринни Харрисон Форд олди.

31 ёшли Скарлетт Йоханссон кинематография тарихидаги энг кассабоп актрисалар рўйхатида биринчи бўлди.  Бундан ташқари,  10 нафар энг кўп фойда олиб келган актёрлар рўйхатида ягона аёл сифатида эътироф этилди.  Бу ҳақда “In Style” хабар бермоқда.
 
Скарлетнинг рўйхатда бундай юқори ўринга чиқишига Marvel киностудиясининг бир қатор комикслари ёрдам берди. Йоханссон суратга тушган фильмлар сўнгги ўн йилдан ортиқ вақт ичида,  биргина АҚШнинг ўзида 3.3 млрд доллар тўплади.
 
Актрисалар орасида рейтингда Скарлеттга энг яқин ўринни Кэмерон Диас олди. У рўйхатнинг 19 поғонасини банд этди. Энг кўп фойда келтирган актёрлар рейтингида Харрисон Форд (4.87 миллиард) биринчи бўлди. Ундан кейинги ўринларни Сэмюэль Л. Жексон (4.65 миллиард) ва Морган Фриман (4.43 миллиард) эгаллади. Рўйхатнинг кейинги ўринларида Том Хэнкс (4.34 миллиард), Роберт Дауни-кичик  (3.94 миллиард), Эдди Мёрфи (3.81 миллиард), Том Круз (3.59 миллиард), Жонни Депп ( 3.37 миллиард) ва Майкл Кейн (3.34 миллиард)  каби актёрларни кўришимиз мумкин.

Теги: Голливуднинг энг кассабоп актрисаси

Всего комментариев: 0
avatar