Главная » 2016 » Июнь » 2

Гулсанам Мамазоитова ўзини дунёдаги энг бахтли санъаткор деб атади


  • Admin
  • 02 Июн 2016(18:54)
  • 511
  • 0

Хонанда фарзандларининг суратини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштириб, уларни байрам билан табриклади.

Бугун, 1 июнь – Халқаро болалар куни муносабати билан ўзбек шоу-бизнесининг таниқли ижодкорлари ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига болаликдаги суратларини жойлаб, барча болаларни байрам билан табриклашмоқда. Бу кунни меҳрибонлик уйлари, мактабгача таълим муассасалари ва истироҳат боғларида нишонлаётган, болалар қувончига шерик бўлаётган санъаткорлар ҳам йўқ эмас.
 
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова Instagram’даги шахсий саҳифасига ўғли ва қизининг суратини жойлаштириб, уларни байрам билан табриклади.
 
“Асалларим, байрам муборак бўлсин! Мен дунёдаги энг бахтли санъаткорман, ўзига шукур. Сўраганимни ортиғи билан берди. Бахтимга саломат бўлинглар”, деб ёзади Мамазоитова. 
loading...
Всего комментариев: 0
avatar