Главная » 2016 » Январь » 7

Гвардиола Мессини сотиб олса, «Манчестер Сити»нинг таклифини қабул қилишини билдирди


  • Admin
  • 07 Янв 2016(04:16)
  • 425
  • 0

Испаниялик мураббий «Манчестер Сити» жамоасини бошқаришга тайёрлигини, бунинг учун инглизлар жамоаси «Барселона»дан Лионель Мессини сотиб олиши керак бўлишини айтиб ўтди. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар тарқатган.

Нашрнинг ёзишича, Гвардиола ўзининг аргентиналик собиқ шогирди билан яна бирга ишламоқчи. У Мессини «Манчестер Сити» жамоасини янги босқичга олиб чиқиши мумкин бўлган футболчи сифатида баҳолаган. Айни вақтда ҳеч «Бавария» бош мураббийи ҳисобланадиган, мавсум якунида Германиядан кетишини аниқ қилган ушбу мураббий Мессини харид қилишса, «шаҳарликлар» билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Айни вақтда Гвардиоланинг хизматларига «Манчестер Сити» жамоасидан ташқари «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари қизиқиш билдиришган.

Всего комментариев: 0
avatar