Главная » 2016 » Январь » 10

Гўзал Ўтбосарова турмуш ўртоғининг сўнгги кунини ёдга олди


  • Admin
  • 11 Янв 2016(01:01)
  • 324
  • 0

Ўзбекистон халқ артисти, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаровнинг рафиқаси Гўзал Ўтбосарова Darakchi.uz сайтига берган интервьюсида турмуш ўртоғининг сўнгги куни ҳақида гапириб берди.
“Байрам куни ҳамма қатори, Абдумўмин Ўтбосаровнинг оила аъзолари ҳам Янги йилга ўзгача тараддуд кўришаётганди. Бироқ... 31 декабрь тонгида “Байрам дастурини ёзишимиз керак. Ишимни тугатиб қайтаман ва байрам дастурхони атрофида Янги йилни жумул-жам бўлиб кутамиз”, деб ишга кетгандилар”, - деди у.
“Соғлигидан доим хабардор эдим, сира юраги безовта қилганини айтмаган, - сўзида давом этди аёл. – Шундай бўлганида ҳам албатта, бу ҳақда билган ва дарҳол чорасини кўрган бўлардим. Чунки бирор муаммо юз берса, биринчи бўлиб менга айтар, мен билан маслаҳатлашардилар. Орамизда сир йўқ эди. Ўша куни тонгда ишга кузатганимча, у кишини қайтиб кўрмадим... Ўша куни телевидениедан қўнғироқ қилиб, “Абдумўмин акани тоби қочиб қолгани боис стационарга олиб кетишди. Лекин сиз хавотир олманг, аҳволи оғир эмас”, дейишди. Стационарга етиб борсам, у ер қабул қилмагани учун Тошкент тиббиёт академиясининг реанимация бўлимига ёткизишган экан. Ўша ерда жон бердиларми ё аввалроқми буни билолмадим...” дейди сухандоннинг рафиқаси”.
Эслатиб ўтамиз, Абдумўмин Ўтбосаров янги йилга ўтар кечаси юрак хуружидан қазо қилди. Kun.uz ижодкорлари унинг ҳамкасблари билан видеоинтервью тайёрлаб, ўқувчиларга тақдим этган эди.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar