Главная » 2015 » Сентябрь » 15

Ихтиёр Рашидов: Сардор пулни эмас, савияни ўйлади


  • bekzod
  • 15 Сен 2015(23:51)
  • 672
  • 0
Ўзбекистонлик ёш истеъдодли футболчи Сардор Рашидов ўзининг спорт карьерасини белгилашда кўпроқ пул топишни эмас, балки юқори савияга чиқиш ҳақида кўпроқ ўйлади. Бу ҳақда футболчининг отаси Ихтиёр Рашидов айтиб ўтди.

“Сизни ишонтириб айтаманки, Сардор пулни биринчи ўринга қўймади, – деди у “Даракчи” нашрига берган интервьюсида. – Агар пулни қўйганида у фаолиятини аввалроқ бошқа давлатда давом эттиришга розилик билдирган бўларди. Чунки унга жудда катта маошли таклиф тушган эди”.

Бундан ташқари, Ихтиёр Рашидов Франциянинг “Нант” жамоасидан таклиф тушганини тасдиқлади: “Чиндан ҳам бу клубдан таклиф бўлди. Қолаверса, шартномани имзолашга ҳам яқин тургандик. Бироқ Европада трансфер сиёсати бироз бошқачароқ бўлганлиги туфайли бу амалга оширилмади”.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Сардор Рашидов Қатарнинг “Ал-Жаиш” жамоаси таркибида тўп сурмоқда.
Всего комментариев: 0
avatar