Главная » 2015 » Декабрь » 29

Иккинчи авлод Google Glass’нинг илк фотолари эълон қилинди


  • News
  • 29 Дек 2015(22:20)
  • 460
  • 0
Интернетда иккинчи авлод Google Glass виртуал реаллик кўзойнакларининг илк фотолари эълон қилинди. Суратлар АҚШ федерал алоқа комиссияси сайтида чоп этилди. Суратлардан маълум бўлишича, иккинчи авлод кўзойнаклари оддий муқобиллари сингари букланадиган қилиб ишланган.

Гаджетнинг бошқа тарафлари ўзгаришга учрамаган. Биринчи авлодга нисбатан анча тезкор ва мукаммал Intel процессорлари, катта ҳажмдаги аккумулятор ва яхшиланган камера кўзойнак қурилмалари ичида бор. Гаджет Wi-Fi ва бошқа замонавий симсиз алоқа тармоқларини қўллаб-қувватлайди.

2015 йил январида Google биринчи авлод кўзойнаклари ишлаб чиқарилиши тўхтатилишини эълон қилган эди.

Теги: Иккинчи авлод Google Glass’нинг илк

Всего комментариев: 0
avatar