Главная » 2016 » Январь » 11

Ҳиндистонда ўғридан тилла занжирни 48 та банан ёрдамида олишди


  • Admin
  • 12 Янв 2016(01:55)
  • 372
  • 0

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ўғрининг ошқозонидаги тилла занжирни унга бананларни мажбурлаб едириш орқали чиқариб олишди. Бу ҳақда The Hindustan Times хабар бермоқда.

Воқеа мегаполис чеккасида жойлашган Гхаткопар балиқ бозорида содир бўлган.

Маълум қилинишича, 25 ёшли Гопи Гхавар аёлдан тилла занжирни ўғирлаб, қочиб кетган. Харидор ва сотувчилар уни қувлаб тутишган ва дўппослай кетишган. Полиция патрули уларни тўхтатиб қолган.

Жабрланган Гхавар маҳаллий касалхонага олиб келинди. У рентген ёрдамида 25 грамм оғирликдаги занжирни ютиб юборгани аниқланди.

Шундан сўнг, Гхавар ётган палатага бир сават банан олиб келишди. Жиноятчини тонггача бананлар билан “боқишди”. Гхавар жами бўлиб 48та бананни истеъмол қилди, шундан кейин уни ҳожатхонага олиб киришган ва тўрт нафар полициячи гувоҳлигида ундан ўғирланган тилла буюм ташқарига чиқариб олишган. Жиноятчини занжирни антисептик билан ювишга мажбур қилишган.

Мумбай полицияси организмдан предметларни чиқариб олиш учун бананлардан фойдаланиш ҳолати биринчи марта кузатилмаяпти. Бироқ бу усул ҳар доим ҳам исталган натижа бермайди. 2015 йилнинг апрелида ўғри Анил Ядавдан қиймати 60 минг ҳинд рупийси бўлган тилла занжирни чиқариб олиш учун у 50та банан билан “боқилган”. Айёрона режа муваффақиятсиз бўлди, чунки катта кулон Ядав ичагига тиқилиб қолди. Уч кундан кейингина муаммо ҳал этилди: мана шу муддат давомида Анил махсус парҳезда бўлди.

2015 йилнинг июль ойида худди шундай операция муввафақиятли тарзда якунланди. Баҳоси 30 минг рупий (450 минг долларга яқин) бўлган “мангала сутра” (ҳинд одатларига кўра куёв келинга тўйда совға қиладиган тақинчоқ)ни ютиб юборган ўғрига 20та банан, ич келтирувчи восита ва бир неча литр сут берилгач, тақинчоқ ундан чиқариб олинган.

loading...
Всего комментариев: 0
avatar