Главная » 2016 » Январь » 10

Ҳиндистонлик йигит кобрага уйланди


  • Admin
  • 11 Янв 2016(01:14)
  • 300
  • 0

Ҳиндистонлик Сандип Патель исмли 27 ёшли йигит капча илонга уйланди. Айтилишича, йигитнинг ички овози ўрмаловчи жонивор нариги ҳаётида уни севган қиз бўлганини айтган.
VistaNews порталининг хабар беришича, тўй маросимига 12 минг киши ташриф буюрган.

Тўй тадбирига полициячилар етиб келиб, куёв ва унинг отасини олиб кетмоқчи бўлган, аммо меҳмонлар бунга халал берган, натижада полиция ёрдам кучларини чақирган. Бир неча соатдан сўнг тўй давом этган.

Тўй маросимида ҳиндларнинг барча анъаналарига риоя қилинган, шу боис Сандип Патель илоннинг турмуш ўртоғи деб тан олинган.

Теги: Ҳиндистонлик йигит кобрага уйланди

Всего комментариев: 0
avatar