Главная » 2016 » Январь » 21

Ҳиндистонлик миллионерга умрбод қамоқ жазоси берилди


  • News
  • 21 Янв 2016(23:58)
  • 575
  • 0
Ҳиндистон суди миллионер Муҳаммад Нишамани умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди.

Муҳаммад Нишама ўз қўриқчисининг ўлдирганликда айбланмоқда. Хабарда айтилишича, миллионер Нишама уйидан Хаммер машинасида чиқиб кетаётган бўлган. 50 ёшли қўриқчининг эшикни секин очаётгани унинг аччиғини келтирган ва у машинаси билан уни деворга сиққан. Натижада қўриқчи турли тан жароҳатларини олган ва касалхонада, юрак тўхташи туфайли вафот этган. Миллионер қўриқчисининг оиласига 118 минг АҚШ доллари миқдоридаги товон пулини ҳам тўлаган. Аммо бу унинг айбини енгиллаштирмайди. Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, бу миллионер 2013 йили ҳам 9 ёшли ўғлига Феррари русумидаги спорткарини ҳайдашга рухсат бергани учун жавобгарликка тортилганди.
Всего комментариев: 0
avatar