Главная » 2016 » Февраль » 3

Ҳиндистонликларнинг “Рэмбо”сида Силвестр Сталлоненинг ролини Ритик Рошан ижро этиши мумкин


  • voydodaxek
  • 03 Фев 2016(13:59)
  • 473
  • 0

Ҳиндистонлик режиссёр ҳинд маданиятидан келиб чиққан ҳолда Голливуднинг “Рэмбо”сини суратга олмоқчи.

 

2015 йилда катта экранларга чиққан "Bang Bang" фильми режиссёр Сидхартх Ананднинг ёрқин ижод намуналаридан бири, десак муболаға бўлмайди. Ушбу фильмнинг омадидан сўнг, Сидхартх янги, Голливудда катта шов-шувга сабаб бўлган, кассабоп фильмлардан бири бўлмиш “Рэмбо” фильмини ремейк тарзида суратга олиш истагида. Бу ҳақда “Vk.com”хабар тарқатди.

Режиссёр шундай нияти борлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида айтиб ўтган, аммо бош ролни айнан ким ижро этиши борасида бирор сўз демаган.

Ундан “Силвестр Сталлоненинг ролини Ритик Рошан ижро этиши мумкинми?” деб сўраганларида, Сидхартх хали кастинг жараёни бошланмагани ҳақида айтган.

“Биз ушбу фильмни суратга олиш ҳуқуқини икки йил олдин сотиб олганмиз.Фильм ҳинд халқининг маданиятидан келиб чиққан ҳолда ишланади. Балки бу фильмдаги бош ролга умуман янги актёр олинар, балки Ритик бўлар. Ҳинд киносида Рэмбо каби жангари образ йўқ. Биз Сталлоне ва Арнольде Шварценеггер замонида катта бўлганмиз ва жангари ролларни ижро этувчи маҳоратли актёр сифатида билганмиз. Янги авлод вакиллари эса уларни билмайди. Шу сабабли биз уларга янги “Рэмбо”ни тақдим этиш истагидамиз. Бу уларнинг шахсий Рэмболари бўлади”, – дейди Сидхартх Ананд.

Теги: Ҳиндистонликларнинг “Рэмбо”сида Сил

Всего комментариев: 0
avatar