Главная » 2017 » Июнь » 5

Интернет оламини ларзага солган воқеа: коллеж ўқувчиси ўз курсдошлари томонидан ўлдирилди


  • Ies_92uz
  • 05 Июн 2017(10:28)
  • 982
  • 0

18 га тўлмаган Жасур ўз курсдошлари томонидан калтакланиш натижасида бевақт ҳаётдан кўз юмди.

 

Кеча, 3 июнь куни ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали Тошкент шаҳридаги Боровский номидаги тиббиёт коллежида май ойида содир бўлган воқеа ҳақидаги хабарлар бир зумда тарқалиб кетди. 


Фойдаланувчиларнинг юрагини ларзага солган воқеа шу коллежнинг 2-курс талабаси Жасур Иброҳимов тақдири билан боғлиқ. Гап шундаки, 1999 йил 11 декабрда туғилган Жасур ўз курсдошлари томонидан калтакланган, узоқ вақт давом этган даволаниш ва жарроҳлик операциялари бесамар кетиб, натижада бевақт ҳаётдан кўз юмди. 

Жасур Иброҳимовнинг онаси юз берган фожиа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзиб, адолат қарор топишини ва айбдорлар жазоланиши сўради. Марҳум Жасурнинг онаси ёзган хатини тез орада эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Всего комментариев: 0
avatar