Главная » 2016 » Февраль » 22

ИНТЕРНЕТ ТРАФИКНИ “ЕЙДИГАН” РЕКЛАМАЛАРДАН ҚАНДАЙ ВОЗ КЕЧИШ МУМКИН?


  • voydodaxek
  • 23 Фев 2016(00:24)
  • 724
  • 1

Ҳозирги интернет технологиялари даврида кундан кунга турли хил дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Шу дастурлар ишлаб чиқилган сари муаммолар ҳам кўпайиб бормоқда.

Масалан, интернет орқали ишлаганингизда турли қийинчиликларга дуч келасиз. Булардан бири турли рекламалардир. Интернет саҳифаларидаги рекламалар бу реклама ўрнатилган сайт учун мўмай даромад ҳисобланади. Бу асосан чет интернет саҳифаларида жуда ҳам кўп учрайди. 

Кўпчилик бу ҳолатни ёқтирмайди, чунки бу каби рекламалар иш фаолиятингизга салбий таъсир кўрсатади. Рекламаларнинг яна бир томони интернет трафигингиз (МБ)ни кўп сарфланишига ҳамда интернет билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаришга хизмат қилади.

AD Block plus

Сиз интернет саҳифангиздаги турли рекламалардан халос бўлмоқчимисиз? Бу ҳолатда сизга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун уяли алоқа телефонингиздан ёки шахсий Netebookингиздан қуйидаги ликга кирсангиз кифоя: https://adblockplus.org/ru/. Бу дастур AD Block plus деб номланади.  Бу дастурни бир марта юклаб олиб ўрнатсангиз сиз бу муаммодан халос бўласиз ва сизни хеч қандай реклама роликлар безовта қилиб асабингизга тегмайди. Юклаб олиш мутлақо бепул. Шошилинг!

IP Blocker

Кўп ҳолларда “интернет трафигим тугаб қолди, интернетдан маълумот олишим керак эди” деган гаплар қулоғимизга эштилади. Бу ҳолни барча интернет фойдаланувчилари бошидан ўтказган бўлса ажаб эмас.

Интернетдан фойдаланувчилар ўртасида интернет трафигини камроқ ишлатишни орзу қилмайдиганлар топилмаса керак. Энди барча интернет фойдаланувчилари бу имкониятдан фойдаланишлари мумкин. Бу дастур IP Blocker деб номланади. Сиз ушбу дастур орқали интернет трафигингизни 30 фоизгача тежаш имкониятига эга бўласиз. Ушбу дастур барча уяли алоқа воситалари ҳамда компьютерлар учун мавжуд. Бу узоқ кутилган имкониятдан фойдаланиш учун қуйидаги линкга ташриф буюрсангиз кифоя:

http://ip-blocker-firewall.en.softonic.com/ 
Ушбу дастур сизнинг иш фаолиятингизни янада ошириш учун ва кўплаб муаммоларингизни бемалол бартараф этиш учун яратилган.

КОМПЬЮТЕР ҲАМДА УЯЛИ АЛОҚА ВОСИТАЛАРИНИНГ ТЕЗЛИГИНИ ОШИРАМИЗ

Кўпчилик шахсий компьютерларини ва уяли алоқа воситаларини секин ишлаётганидан шикоят қилишади. Бунинг сабаби ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, сизда турли дастурлардан кераксиз файллар кўпайиб кетиб, қурилмангиз хотираси тўлиб қолган бўлиши ёки қурилмангизда вируслар жойлашиб олиб, унинг иш фаолиятини секинлаштираётган бўлиши мумкин. Бу ҳолатларда сизга қуйидаги келтирадиган дастурларимиз ёрдам бериши мумкин. 

PIRIFORM CCLEANER 

Бу дастур орқали сиз ўз қурилмангиздаги кераксиз маълумот ва уяли алоқа воситангизнинг секин ишлашига сабаб бўлаётган кераксиз кичик муаммоларни бартараф эта оласиз. Бу дастурдан нафақат уяли алоқа воситангизда, балки ўз компьютерингизда ҳам фойдаланишингиз мумкин. Ушбу дастурни бепул юклаб олиш учун қуйидаги линкга киринг: http://www.softportal.com/get-3151-ccleaner.html
Дастур ҳажми:6 MБ.

Всего комментариев: 1
avatar
1 Marsel • 03:39, 23 Фев 2016
IP Blocker Firewall 3.1 android versiyasi yoqekan!)
avatar