Главная » 2016 » Февраль » 9

Интернетда компьютер вируслари музейи очилди


  • voydodaxek
  • 09 Фев 2016(20:36)
  • 498
  • 0

The Internet Archive нотижорат ташкилоти эски компьютер вирусларига бағишланган бўлим ташкил қилди. The Malware Museum’нинг вазифаси ўтган замонлар зарарли дастурлари қандай шаклда бўлгани ҳақидаги хотирани сақлашдир.

Коллекция куратори Финляндиянинг вирусларга қарши кураш воситалари билан шуғулланувчи F-Secure компанияси вакили Микко Херманни Гиппонендир.

78 экспонатнинг катта қисмини 80-90 йилларда MS-DOS операцион тизими учун ёзилган содда троянлар ташкил қилади. Онлайн музей меҳмонлари сайтда эмуляторни ишга тушириши ёхуд “қурт”нинг модификация қилинган ва зарарсизлантирилган версиясини ўз компьютерига кўчириб олиши мумкин бўлади.

loading...
Всего комментариев: 0
avatar