Главная » 2016 » Январь » 28

Интернетда тарқалган беҳаё видео қаҳрамони хонанда Тамилами?


  • voydodaxek
  • 29 Янв 2016(01:09)
  • 1449
  • 1

Ижтимоий тармоқларда бир қизнинг одоб-ахлоққа зид, ибо-ҳаёдан йироқ, шарқ аёлларига хос бўлмаган кўринишдаги видео тасвирлари тарқалди.

 

Ижтимоий тармоқларда бир қизнинг одоб-ахлоққа зид, ибо-ҳаёдан йироқ, шарқ аёлларига хос бўлмаган кўринишдаги видео тасвирлари тарқалди. Интернет фойдаланувчилари видео қаҳрамонининг қиёфаси хонанда Тамилага ўхшашини айтмоқда. Whatsapp, Telegram каби мессенжерларда ушбу видео муҳокамаси бугун тонгдан кун мавзусига айланди.

“Qalampir.uz” жамоаси интернет орқали тарқалган  видеотасвирлар юзасидан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига мурожаат қилди. Бирлашма раҳбарияти видео тасвирлар бўйича текширув ишларини олиб бораётгани, агар видеодаги қиз ҳақиқатан ҳам хонанда Тамила бўлиб чиқса, унга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан хонанда Тамилага берилган лицензия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги 498-сонли қарори ҳамда лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартларни бузганлиги учун 2015 йилнинг 1 июлидан эътиборан тўхтатилган эди. Ўтган йилнинг 24 ноябрида эса хонанданинг лицензияси яна қайтариб берилди. Қизиқ, агар видеодаги қиз ростан ҳам Тамила бўлиб чиқса, бу гал “Ўзбекнаво” унга қандай чора кўраркин?

Халқимизда шаҳар бедарвоза эмас, деган пурмаъно нақл бор. Санъаткорман, маданият вакилиман деб бонг ураётган, аслида эса маданиятдан йироқ, маънавиятга бегона бўлган аксарият “санъаткор”лар шахсий ҳаётларидаги хатти-ҳаракатлари билан мухлисларда, айниқса, ёшларда қандай таассурот уйғотаётганларини ўйлаб кўрсалар ёмон бўлмасди. Азал-азалдан санъат инсонларни гўзаллик томон етаклаб, уларнинг маънавиятини юксалтиришга, мусиқа, тасвирий санъат, адабиётга ошно бўлишга ундаган. Эндичи? Баъзи санъаткорларимиз ўз вазифаларини унутиб қўймадими?

Теги: Интернетда тарқалган беҳаё видео қа

Всего комментариев: 1
avatar
1 GrandMaster • 10:49, 29 Янв 2016
Usha vidio yoqmi ko'rardik
avatar