Главная » 2016 » Апрель » 14

iOS фойдаланувчиларига Telegram'нинг баъзи каналларига кириш чекланди


  • Admin
  • 14 Апр 2016(09:05)
  • 384
  • 0

Telegram'нинг баъзи каналларида iOS операцион тизимли қурилмалар фойдаланувчиларига чекловлар қўйилди.

Ким янги фильм ва сериаллар қўювчи Kinofilm каналига кирмоқчи бўлса, унга огоҳлантириш берилади: "Кечирасиз, муаллифлик ҳуқуқи бузилгани муносабати билан бу каналга кира олмайсиз".

Худди шу ҳолат kinoxa каналига киришда ёки vkmusic_bot ва MusicCatalogBot ботларига қўшилишда ҳам кузатилади. Android операцион тизимли қурилмаларга бу каналларга киришда ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Telegram'нинг десктоп версиясида ҳам барчаси жойида.

vkmusic_bot 2015 йилнинг декабридаёқ блокка тушган. Канал асосчиси Илья Самарцевнинг изоҳ беришича, Telegram'да унга гап Apple'нинг сиёсатида эканини айтишган.

TJournal мессенжер хизматининг жавобини келтиради: "Уларда муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинган оммавий контентга нисбатан қоидалар қатъий. Муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг аризалари бизга юборилади, шунинг учун бизда уларга бўйсуниб, ботингизни блоклашдан ўзга чорамиз йўқ".

Теги: iOS фойдаланувчиларига Telegram'нин

Всего комментариев: 0
avatar