Главная » 2016 » Январь » 21

iPhone`лар ишлаб чиқарувчиси Япониянинг Sharp компаниясини сотиб олиш учун 5,3 млрд доллар таклиф қилди


  • News
  • 21 Янв 2016(19:06)
  • 337
  • 0
iPhone смартфонлари ва бошқа электроникаларни йиғувчи Тайваннинг Foxconn компанияси Япониянинг Sharp компаниясини 5,3 миллиард долларга сотиб олиш таклифи билан чиқди.

Айни пайтда Sharp зарар кўриб ишламоқда. Шу боис қарзларини реструктуризация қилиш учун кредитор банклар билан музокаралар олиб бормоқда. Foxconn`дан ташқари, фирмани Япониянинг Innovation Network Corporation давлат корпорацияси ҳам сотиб олмоқчи. Бироқ у таклиф қилаётган пул Foxconn`никига қараганда икки баробар камроқ. Шундай бўлса ҳам, Sharp`нинг барча қарзларини тўламоқчи.

Япон ҳукумати мамлакатдаги йирик электроника ишлаб чиқарувчисининг хориж компанияси қўлига ўтиб кетишидан чўчимоқда.
Всего комментариев: 0
avatar