Главная » 2016 » Январь » 8

Қирғизистонда ўзбек дўппилари ҳақида мақола эълон қилинди


  • Admin
  • 08 Янв 2016(19:11)
  • 437
  • 0

Қирғизистондаги «АКИпресс» ахборот агентлигининг электрон портали саҳифаларида «Марказий Осиё ҳаёти: ўзбек дўппиларининг сирлари» сарлавҳали мақола эълон қилинди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар берган.

Ушбу мақолада миллий бош кийимимизнинг тарихи ва унинг кийилишидаги замонавий усуллар хусусидаги батафсил маълумотлар ўз ифодасини топган.

Мақола давомида мазкур миллий бош кийимининг турли кўринишлари хусусида сўз юритилади.

“Ҳар бир вилоят, жумладан, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Қашқадарё ва Сурхондарёнинг ўзига хос кўринишдаги дўппилари мавжуддир. Бундан ташқари, улар байрамона, диний ва доимий кийиладиган турларга эга. Дўппилар юмшоқ ёки қаттиқ матолардан тикилади, кашта ёки майда мунчоқлар билан безатилади ҳамда айлана ёки тўртбурчак шаклда бўлади”, - деб ёзади “АКИпресс”.

Шунингдек, мақолада дўппиларнинг безаги, нақшлари, уларнинг маънолари, гулли тасвирлари орасида атиргул, гулсафсар, чиннигул, лола, гултожихўроз, олма гули ва бошқалар қўлланилиши ва мевалар орасида эса анор, олча, гилос, бодом, гармдори ва бошқалар ўз аксини топиши ҳақида ёзилган.
Мазкур бош кийими тарихини ўрганиш ва унинг турли кўринишларидан баҳраманд бўлиш истагида бўлган Ўзбекистон меҳмонлари улар билан Давлат халқ амалий санъати ва тарихи музейида танишиш имконига эга”, дея мақолага якун ясайди Қирғизистон ахборот агентлиги.

Теги: Қирғизистонда ўзбек дўппилари ҳақид

Всего комментариев: 0
avatar