Главная » 2016 » Сентябрь » 3

Ислом Каримовнинг дафн маросимига 17 давлат делегацияси ташриф буюрди


  • Pro_eXclusive
  • 03 Сен 2016(15:53)
  • 1251
  • 0
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовни сўнгги йўлга кузатиш учун МДҲ давлат вакиллари, Шарқий Осиё мамлакатлари делегациялари ва бошқалар Самарқандга келишди. Бугун, 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни сўнгги йўлга кузатиш маросими бўлмоқда. Мазкур маросимда иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига 17 давлат делегацияси ташриф буюрди. Мамлакатимизнинг Биринчи раҳбарига ҳурмат кўрсатган ҳолда Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари, Беларусь, Грузия, Қозоғистон ва Қирғизистон бош вазирлари, Хитой, Жанубий Корея, Украина бош вазири ўринбосарлари ва бир қатор халқаро таҳкилот вакиллари дафн маросимига келдилар. Аввалроқ, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Самарқандга келиши ҳақида хабар тарқалган эди. Лекин Назарбоев Хитойда бўладиган G20 саммитига иштирок этиши муносабати билан мазкур тадбирга кела олмади.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar