Главная » 2016 » Январь » 11

Испания чемпионатидаги яна бир жамоада бош мураббий истеъфога чиқарилди


  • Admin
  • 11 Янв 2016(16:01)
  • 245
  • 0

Ла-Лига дебютанти "Бетис" жамоаси раҳбарияти Пепе Меляни бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарди. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида маълум қилинган.

52 ёшли бу мутахассис 2014 йилнинг декабридан буён жамоа бошқарувида эди. Айнан унинг хизматлари эвазига жамоа Ла лигага қайтганди.

Айни вақтда "Бетис" Испания чемпионатининг 19 тур учрашувларидан кейин 20 очко тўплаган ҳолда 15-ўринда жойлашган.

Мелянинг ўрнига ким олиб келиниши ҳақида маълумотлар йўқ. Жамоанинг энг яқин ўйини 13 январь куни Испания Кубоги доирасида "Севилья"га қарши ўтказилади.

Шу тариқа Пепе Меля Испания чемпионатида 2016 йил ҳисобидан истеъфога чиқарилган иккинчи бош мураббий бўлди. 3 январь куни "Реал" жамоасидан Рафаэль Бенитес ишдан бўшатилган ва унинг ўрнига Зинедин Зидан тайинланганди.

loading...
Всего комментариев: 0
avatar