Главная » 2015 » Июль » 8

Испанлар Россия Олий судидан “Точь-в-точь” шоусини тақиқлаб қўйишни сўрашмоқда


  • News
  • 09 Июл 2015(00:45)
  • 378
  • 0
Россия Олий суди Россия Биринчи каналининг “Точь-в-точь” телешоусини тақиқлаб қўйиш бўйича ишни кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда РАПСИ.

Испаниянинг Endemol компаниялари гуруҳига кирувчи Gestmusic Endemol компанияси ва Россиянинг “ВайТ Медиа” компанияси Биринчи каналда эфирга узатиладиган “Точь-в-точь” дастури “Your face sounds familiar” ва “Один в один!” кўрсатувлари форматини айнан қайтаришининг тан олинишини талаб қилмоқда.

Даъво қилувчиларнинг фикрича, “Точь-в-точь” шоусида Испания компаниясига тегишли “деярли барча асосий элементлар”, жумладан “ҳакамблар образари”дан фойдаланилган. Жавобгар бу даъвони тан олмаяпти ҳамда унинг айтишича, Россия қонунчилигида формат каби кўриқланадиган муаллифлик ҳуқуқи объекти тушунчасининг ўзи йўқ.

Аввалроқ пастки инстанциялар судлари ушбу ҳолат юзасидан Биринчи канал фойдасига қарор чиқаришган эди.

Манба: Kun.uz
loading...
Всего комментариев: 0
avatar