Главная » 2017 » Май » 28

Яхши тайёргарлик кўра олмаган Жаҳонгир Отажоновнинг концерт дастури қандай ўтди?


  • Mirkarimoff
  • 28 Май 2017(21:36)
  • 250
  • 0

Тўғриси, кетма-кет концертларини мухлисларига ҳавола этиб келаётган хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг 24-25 май кунлари “Туркистон” саройида ўтказган концертига тушишдан олдин ичимиздан бир қанча шубҳалар ўтди.

Концертидан бир неча кун аввал, яъни 21 май куни Жаҳонгир Отажонов Москвада яккахон концерт дастурини тақдим этиб қайтганди, концертдан сўнг эса тўй тадбирлари, кетма-кет жонли ижрода концерт, бунинг устига узоқ йўл, бунинг устига мазкур концерт 2017 йил баҳоридаги иккинчи концерт эди. Қисқа вақт ичида хонанда мухлисларига қандай янгилик ҳозирлар экан?!

Концерт аввалидаёқ хонанда концертига яхши тайёргарлик кўра олмаганини тан олди. Дастур аввалида хонанданинг ҳорғинлиги билиниб турди.

Бироқ бироз фурсат ўтиб, концертда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ва меҳри ёрдамида жонланиш сезилди, концерт дастурига аввалги концертларидан-да қувноқ кайфият ҳукмронлик қила бошлади.

Жаҳонгир Отажоновнинг барча учун кутилмаган совғаси бу дастурдаги ўзбек миллий тароналарига тайёрланган миллий рақслари бўлди. Раққоса Паризода ва унинг дастаси ижросидаги бетакрор, гўзал рақслар хонанданинг тароналари билан уйғунлашиб кетди. Шундан сўнг хонанданинг бир-биридан шўх тароналарига бутун зал “оёққа турди”, бу ҳолат хонанданинг чарчоқларини чиқариб юборган кўринади, унинг ўзи ҳам барчага жўр бўлди.

Хонанда ижросида қўшиқларига хос ҳаракатлар, ташриф буюрган мухлислар билан мулоқтга киришиш, керак бўлса улар билан тушилган “селфи”ларнинг ҳар бири дастур билан уйғунлашиб кетди. Хуллас, мухлислар Жаҳонгир Отажоновнинг барча чарчоғини чиқариб, унга қайтадан энергия бағишлади.

Концерт дастури давомида 5 та янги тарона ижро этилди, шунингдек, хонанда томонидан ташриф буюрган мухлислар талабига биноан барчанинг кўнглидан жой олган, севимли қўшиқлар ҳам жаранг сочди.

Бир сўз билан айтганда, Жаҳонгир Отажоновнинг бу галги концерт дастури аввалгиларидан қувноқ ва шиддатли ўтди. Бизнингча, унинг тез-тез бераётган концертлари хонанданинг мухлислари томонидан жуда катта иштиёқ ва қизиқиш билан кутиб олиниб, хонанданинг санъатини янада юқори чўққига кўтармоқда.

Дарвоқе, бу гал хонанданинг концертига чипта нархлари анча арзонлаштирганига ҳам гувоҳ бўлдик.

Manba: Darakchi.uz

Всего комментариев: 0
avatar