Главная » 2016 » Март » 6

"ЯНДЕКС" 8 МАРТДА АЁЛЛАР ҚАНДАЙ СОВҒА ОЛИШНИ ИСТАШИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ


  • voydodaxek
  • 06 Мар 2016(18:57)
  • 536
  • 0

"Яндекс.Деньги" тўлов хизмати Халқаро хотин қизлар кунига барча аёлларга манзур бўладиган совғаларни санаб ўтди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда.

Икки минг нафар интернет фойдаланувчилари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, аксарият аёллар 8 март куни пул совға қилишлари тарафдори экан. Бу ҳақда 76 фоиз респондентлар маълум қилган. Сўровнома иштирокчиларининг ярмидан кўпроғи яъни 60 фоизи эса уларга бир йилдан бир неча марта пул совға қилишларини тан олган. 

Шунингдек, "Яндекс.Деньги" интернет дўконларда байрам олди энг кўп буюртма қилинган совғаларни ҳам таҳлил қилди. Маълум бўлишича, 8 мартда энг кўп совға қилинадиган туҳфалар орасида китоб ҳам етакчилик қилар экан.

“Халқаро хотин-қизлар куни арафасида китоб дўконларидаги савдо икки мартага кўпайган. Худди шунингдек, гул ва ширинликлар дўконларида ҳам айни ҳолат қайд этилган. Гул дўконларида байрам куни савдо 3-5 мартага ортган, ширинликлар эса ўша куни 1,6 мартага кўпроқ сотилган”,– дейилади хабарда.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar