Главная » 2016 » Февраль » 16

Янги iPhone қачон сотувга чиқиши маълум бўлди


  • News
  • 16 Фев 2016(08:43)
  • 614
  • 0
Apple компанияси янги iPhone ва iPad`нинг сотувга чиқиш санасини маълум қилди, деб хабар беради “Вести”.

Унга кўра компания янги маҳсулотлари сотувига 18 март куни старт беради.

Янги 4 дюймли экранга эга iPhone 5sе смартфони 2013 йилда сотувга чиқарилган iPhone 5s смартфонидан бирмунча замонавий кўриниши билан фарқ қилади.

Янги iPhone худди iPhone 5s смартфонидаги каби 4 дюймли экранга, iPhone 6`даги каби процессор ва камерага, iPhone 6s`дагидек коммуникацион чипларга эга бўлиши кутилмоқда. Қурилма, шунингдек пулли функция Apple Pay ва “жонли фото” функцияси Live Photos`ни ўқишга мўлжалланган NFC чипи билан жиҳозланади.

Қурилма Apple iPhone 5s смартфони ўрнини эгаллайди ва худди унинг нархида сотилади.

iPhone 5se смартфонидан ташқари 18 март куни компаниянинг iPad Air 3 янги планшетлари ҳам сотувга чиқарилади.
Всего комментариев: 0
avatar