Главная » 2016 » Январь » 11

“Яраланган қанот” энди клипи билан


  • Admin
  • 11 Янв 2016(18:20)
  • 326
  • 0

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, латофатли Лола ўтган ҳафтада барчанинг севимли таронасига айланган “Яраланган қанот” композициясига видеоклип тасвирга олдирди.

“Яраланган қанот” деб номланган ушбу мусиқий асар “Беном” гуруҳи вакиллари Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган. Бу қўшиқнинг яралишига хонанданинг ашаддий мухлисларидан бири сабабчи бўлган. Ижтимоий тармоқлар орқали ўз кечинмалари билан бўлишган қиз ўзини “Яраланган қуш” дея атаган. Бу кичик воқеадан сўнг Лоланинг ижодида навбатдаги хит тарона яратилди. “Яраланган қанот” қўшиғи жуда ҳам юракка яқин, у ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Лола қўшиқни тақдим этганидан сўнг унга видеоклип тасвирга олишни режалаштирди ва клип сценарийси бўйича танлов эълон қилди.

Танловга юзлаб сценарийлар юборилди ва улар орасида Алишер Жумабоев ғолибликни қўлга киритди. Шоу-бизнес оламига умуман алоқаси бўлмаган ёш йигитни Лола ўзининг тасвирга олиш гуруҳига қабул қилди ва унинг сценарийси бўйича видеоклипни суратга тушириш ишлари бошлаб юборилди.  Ушбу клипга “Беном” гуруҳи солистларидан бири Сарвар Азимов режиссёрлик қилди. Операторлик вазифасини Бегзод Пўлатов бажарди.

Бош ролларни Юлдуз Ражабова, Қаҳрамон Абдураҳимов, Жафар Кенжаев, Амалия Хуснутдинова ижро этган.  Картина рассоми Шамсиддинов Баҳриддин, либослар бўйича рассом эса Наримон Григорян. Тез кунда мазкур видеоклипдан сайтимиз орқали  биринчилар қаторида томоша қилиш имконига эга бўласиз. Шундай экан, янгиликларни кузатишда давом этинг.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar