Главная » 2016 » Январь » 10

"Яшил ҳафта"га 5 кун қолди


  • Admin
  • 10 Янв 2016(18:02)
  • 392
  • 0

Ўтган йили бу кўргазма якунларига кўра Ўзбекистон маҳсулотларини экспорт қилиш учун 122,3 миллион АҚШ доллари миқдорида шартномалар имзоланган эди.

Германияда шу йилнинг 15-24 январь кунлари жаҳондаги энг йирик “Яшил ҳафта — 2016” халқаро озиқ-овқат саноати, қишлоқ, ўрмон ва боғдорчилик хўжалиги кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда “jahonnews.uz.
 
“Яшил ҳафта” қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, боғдорчилик ва озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш соҳаларида энг сўнгги ютуқлар намойиш этиладиган платформа ҳисобланади.

Ўзбекистон вакиллари кўргазма доирасида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини намойиш этишади. “Яшил ҳафта – 2015” кўргазма якунларига кўра, Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилиш учун қиймати 122,3 миллион АҚШ доллари бўлган шартномалар имзоланган.
Всего комментариев: 0
avatar