Главная » 2016 » Февраль » 22

ЙИГИТАЛИ РАЙҲОННИНГ КОНЦЕРТИГА КЕЛАДИМИ?


  • voydodaxek
  • 23 Фев 2016(00:25)
  • 778
  • 2

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг иш тартиби бугунги кунда доимгидан-да тиғизроқ. 23 февраль куни бошланадиган концерт дастури олдидан ўй-хаёли фақат концертга пухта тайёрланиш ва мухлислар олдидаги “имтиҳон”ни аълога топширишдадир. Аммо шундай бўлсада хонанда “Даракчи” газетаси учун вақт ажрата олди...

— Кутилаётган концерт дастури вақтингизни буткул банд этгани кўриниб турибди.

— Ҳар бир хонанда учун яккахон концерт ўта масъулиятли жараён. Чунки биз бир йиллик ижодимизнинг ҳисоботини топширамиз. Ишонаверинг, бу осон иш эмас.

— Концерт олди сизни қандай муаммолар қийнаяпти?

— Шоу-дастур майда-майда деталлардан ташкил топган йирик лойиҳа ҳисобланади. Биз бугун барча муаммоларни бартараф этиш учун ижодий гуруҳимиз билан суткасига  салкам 24 соат тиним билмай ишлаяпмиз.

— Бу галги концертингизда ҳам мухлислар учун  янгиликлар тайёрлаб қўйган бўлсангиз керак...

— Концерт - бу сюрприз! Агар ҳозир айтсам, у сюрприз бўлмай қолади-ку (кулади). Лекин бир сирни айтишим мумкин — учта блокдан иборат дастурда ўтган йиллардагига ўхшамаган цирк гимнастик ҳаракатларни бажараман.

— Бундай иш тартибида фарзандларингизга қандай вақт ажратяпсиз?

— Афсуски, бугун болаларимга олдингидек кўп вақт ажрата олмаяпман. Ҳозир бу мени энг қийнаётган мавзу... Лекин  мухлисларим олдидаги масъулиятни ҳис этган ҳолда ҳозир ишга кўпроқ вақт ажратяпман. Бу вақтинчалигини болаларимга айтиб, тушунтиришга ҳаракат қилдим. Эгизакларим мени тушунишади деган умиддаман.

— Иш билан бандлигингизда фарзандларингизга ким ғамхўрлик қиляпти?

— Жуда тажрибали ва масъулиятли энагаларимиз бор. Уларга синглим ҳам кўз-қулоқ бўлиб туради.

— Концерт реклама баннерларидаги суратингиз масъул ташкилотлар томонидан танқидга учраб, бироз муаммо туғдирди...

— Концерт баннерларидаги суратимнинг биринчи кўринишида бўйин ва елкамда занжирлар бор эди. Аммо бу кўриниш уларга маъқул келмагани учун занжирларсиз иккинчи кўринишдаги суратларни тақдим этдим. Бор гап шу.

— Концерт ташкилий ишлари учун асаблар темирдан бўлиши керак. Бундай ҳолатларда жаҳлингизни қандай жиловлайсиз?

Гапингизга қўшиламан. Бундай пайтда одам ўта сабрли бўлиши керак. Агар вазият ҳаддан зиёд чуқурлашса,  унда хонага қамалиб олиб, яхшилаб йиғлаб оламан ва кейин ҳеч нарса бўлмагандек яна ишни давом эттираверман.

—Одам шундай дамларда яқин кишиларининг кўмагига муҳтож бўлади... 

— Нима демоқчилигингизни тушундим. Ҳаётимиз давомида кимларнидир топамиз, кимларнидир йўқотамиз. Шунга қарамай, Худога шукр қилиб яшаш керак.

—Бу йилги концертингизга фарзандларингизнинг отасини таклиф қилдингизми?

...

Теги: ЙИГИТАЛИ РАЙҲОННИНГ КОНЦЕРТИГА КЕЛА

Всего комментариев: 2
avatar
1 dodiy_media • 03:52, 24 Фев 2016
kelmasa kerak-aw?
avatar
2 dodiy_media • 03:53, 24 Фев 2016
nima bolsa ham omad
avatar