Главная » 2016 » Январь » 13

Йилнинг энг ёмон фильми бўлишга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди


  • Admin
  • 13 Янв 2016(17:04)
  • 471
  • 0

“Олтин малина” мукофотига номзодлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Reuters агентлигихабар бермоқда.

Номинациялар миқдори бўйича етакчилар “Кулрангнинг эллик туси”, “Пикселлар”, “Юпитернинг чиқиши”, “Бақалоқ ҳаммага қарши” фильмлари бўлди. Улардан ҳар бири олтитадан “мукофот”га даъвогарлик қилмоқда.

Шунингдек, “Фантастик тўртлик” картинаси номзодлар рўйхатида бор.“Олтин малина” мавсумнинг энг ёмон фильмлари ва актёрларига берилади. Жорий йилда номзодлар ичида Жейми Дорнан, Кевин Жеймс, Ченнинг Татум ва Адам Сэндлер бор.

Аксилпремия номзодлари Оскар номинантлари билан бир пайтда эълон қилинди. “Олтин малина” ғолиблари Оскар маросимидан бир кун олдин, 27 февраль куни маълум бўлади.

Всего комментариев: 0
avatar