Главная » 2018 » Январь » 2

Ёшига тўлмаган автомобиллар учун нотариал бож бекор қилинди


  • Ies_92uz
  • 02 Янв 2018(16:39)
  • 154
  • 0

Президентнинг йил якунида имзолаган қарорига мувофиқ, йили тўлмаган автомобилларга нотариал бож олиб ташланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 декабрдаги “2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувовиқ 2018 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда йили тўлмаган автомобиллар бўйича ишончномалар ва шартномаларни нотариал тасдиқлаганлик учун бож бекор қилинди.
 
Бугунгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситалари бўйича тегишли шартномаларни тасдиқлаганлик учун ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида бож ундирилар эди.
 
Амалда расмий дилерлардан харид қилинганига уч йилгача бўлган автотранспорт воситаларини олди-сотди қилиш, алмаштириш, тортиқ қилиш бўйича шартномаларни тасдиқлаганлик учун бож миқдори ЭКОИҲнинг 10 баравари, чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари учун ЭКОИҲнинг 30 баравари, автомобиллардан фойдаланиш ва уларга эгалик ҳуқуқи учун ишончномани нотариал тасдиқлаш ота-оналар, турмуш ўртоғи ва унинг ота-онаси, болалар ва уларнинг турмуш ўртоқлари, ака-укалар, опа-сингиллар, неваралар ва жиянлар учун ЭКОИҲнинг 1 баравари, бошқа шахсларга фойдаланиш ҳуқуқини бериш — ЭКОИҲнинг 5 баравари, бошқа шахсларга эгалик ҳуқуқини бериш — ЭКОИҲнинг 10 баравари миқдоридани ташкил этади.

Всего комментариев: 0
avatar