Главная » 2017 » Декабрь » 27

Ёшлар иттифоқи Энрике Иглесиаснинг концертига бепул таклифнома тарқатяпти


  • Ies_92uz
  • 27 Дек 2017(18:18)
  • 106
  • 0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига таклифномаларни қўлга киритган ташкилот аъзоларининг суратини жойлаштирди.

 

Аввалоқ, испаниялик хонанда, жаҳон эстрадаси юлдузи Энрике Иглесиаснинг 28 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган концерт дастурига чипталар сотувга чиқарилмаётгани ҳақида хабар берган эдик. Таклифномалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тарқатилаётгани ҳақидаги хабарларни Иттифоқ расмийлари рад этишган эди.
 
Бугун, 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси–Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига таклифномаларни қўлга киритган ташкилот аъзоларининг суратини жойлаштириб, таклиномалар Ёшлар иттифоқидан ҳам тарқатилаётганини маълум қилди.
 
“Хабарингиз бор, 28 декабрь куни юртимизга жаҳонга машҳур эстрада хонандаси Энрике Иглесиас ташриф бюриб, ўзининг концерт дастурини намойиш этади.
 
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ушбу концерт учун ўзига ажратилган бепул таклифномаларни иқтидорли ва энг фаол ёшларга тарқатмоқда.

Всего комментариев: 0
avatar