Главная » 2016 » Февраль » 6

ЙПХ ходимининг қоидабузарлиги танқидга учради


  • News
  • 06 Фев 2016(23:19)
  • 556
  • 0
Воқеа Шаҳар 1-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси қаршисидаги Қоратош кўчасида содир бўлган.

Сўнгги вақтларда Водители Ташкента гуруҳи анча тинчланиб қолган эди. Гуруҳ фойдаланувчиси Sunnatilla Madjidov’нинг жойлаган сурати тин олган муҳокамаларни яна жонлантириб юборди. Суратда ЙПХ ходими бошқариб кетаётган Chevrolet Lacetti русумли хизмат автомобили Ўзбекистон Республикасида белгиланган Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига зид тарзда қарама-қарши йўлларни ажратиб турувчи йўл чизиғини босганча, бамайлихотир йўлнинг нариги томонига ўтиб бораётгани тасвирланган.

Сурат муаллифи воқеанинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида автомобилнинг рақамини ҳам илова қилган. Маълум бўлишича, бу сурат Шаҳар 1-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси қаршисидаги Қоратош кўчасида туширилган. Гуруҳ аъзолари эса мазкур воқеа юзасидан ўз фикр-мулоҳаларини билдирар эканлар, автомобилни бошқариб кетаётган ЙПХ ходимини аёвсиз танқид қилмоқдалар.

Яқиндагина ЙПХ ходими қоидабузарлиги учун фуқаро мурожати асосида жаримага тортилгани ҳақидаги хабар бутун республикага тарқашга улгурган эди. Қизиқ, ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси навбатдаги вазиятга нисбатан қандай чора кўраркин?

Теги: ЙПХ ходимининг қоидабузарлиги танқи

Всего комментариев: 0
avatar