Главная » 2016 » Март » 5

ЮАНЬ ХАЛҚАРО ЗАҲИРА ВАЛЮТАСИ СИФАТИДА ТАН ОЛИНДИ


  • voydodaxek
  • 05 Мар 2016(17:04)
  • 467
  • 0

Халқаро валюта фонди Хитой юанини расман халқаро заҳира валютаси сифатида тан олди, дея хабар берди “news.mail.ru” нашри. 

Юаннинг заҳира валюта сифатида тан олингани муносабати билан директорлар кенгаши ташкилоти чораклик ҳисоботларга уни АҚШ доллари, евро, япон иенаси, британия фунт стерлинги, Швецария франки, Австралия доллари, Канада доллари билан бир қаторга киритиш ҳақида қарор қабул қилди. 

Юаннинг бундай баҳоланиши Хитой валюта заҳираси баҳосига таъсир қилмайди. Қарор 2016 йилнинг 1 октябридан кучга киради. Юань халқаро заҳира валюталари ҳисобланган АҚШ доллари, евро, иена ва фунт-стерлинг қаторида қўлланади.

Теги: ЮАНЬ ХАЛҚАРО ЗАҲИРА ВАЛЮТАСИ СИФАТИ

Всего комментариев: 0
avatar