Главная » 2016 » Январь » 7

Юлдуз Усмонованинг март ойида “Истиқлол” санъат саройида концерт бериши тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалди


  • Admin
  • 07 Янв 2016(18:01)
  • 341
  • 0

6 январь куни “Инстаграмм” ижтимоий тармоғида Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова 1-20 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида концерт бериши ҳақидаги ёлғон маълумот тарқалди.

Шу муносабат билан хонанданинг продюсери kun.uz билан боғланиб, бу хабарларда асос йўқлиги ҳақида айтган ва бу маълумот сайтда эълон қилинишини сўраган. У бу борада янгилик бўлса, албатта расмий хабар берилишини таъкидлаган.

Шунингдек, Юлдуз Усмонованинг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали мазкур маълумотнинг ёлғонлиги маълум қилиниб, мухлисларни алданиб қолмасликка чақирилди.

Ижтимоий тармоқда тарқалган эълон матни ўзбек ва рус тилларида битилган иккита концерт баннеридан кўриш мумкинки, улар ўта дидсизлик ва қатор хатолар билан тайёрланган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 22 декабрь куни Тошкентдаги “Наврўз” ресторанида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг янги мусиқий альбоми тақдимотини ўтказган эди. Бу унинг 30 йиллик ижодий фаолиятидаги 60-мусиқий альбоми тақдимоти бўлди.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar