Главная » 2015 » Декабрь » 28

“Юлдузлар жанги” фильми рекорд тезлик билан 1 млрд доллар пул йиғди


  • News
  • 28 Дек 2015(11:20)
  • 712
  • 0
“Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши” фильми пул йиғиш бўйича рекорд тезликни ўрнатди. Фильм АҚШда экранга чиққанидан кейин 9 кун ўтиб 1 млрд доллар пул йиғди.

Бу маълумотларни Box Office Mojo портали тасдиқламоқда. Жорий маълумотларга кўра, фильм 1,090 млрд доллар, жумладан АҚШда 544 млн доллар ва хорижда 546 млн доллар йиққан. Порталнинг умумий рейтингда янги фильм айни вақтда барча замонларнинг энг кассабоп фильмлари ичида 15-ўринни эгалламоқда.

Associated Press ахборот агентлиги фильмни ўтаётган йилнинг энг асосий томошаси деб атади.
Всего комментариев: 0
avatar